АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги мактаб биносида ажрашиб кетган ота-она 9 ёшли фарзандини талашиб жанжаллашишди(видео)

Жорий йилнинг 7 декбрь куни ижтимоий тармоқларда “Шайхонтохурдаги 19 мактабда ота-она фарз...

'Тошкентдаги мактаб биносида ажрашиб кетган ота-она 9 ёшли фарзандини талашиб жанжаллашишди(видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 7 декбрь куни ижтимоий тармоқларда “Шайхонтохурдаги 19 мактабда ота-она фарзандини талашмоқда”  номи билан видео тарқалган эди.  

МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2020 йил 7 сентябрдаги ижро варақасига асосан, 2011 йил 8 майда туғилган Холиқова Рухсорани онасининг тарбиясига олиб бериш ва унинг яшаш манзили Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Дўмбиробод м.ф.й., Саноат 3-тор кўчаси, 30-уй этиб белгиланган тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юртиувига 2020 йил 3 октябрда келиб тушган.  

Шу куннинг ўзида МИБ туман бўлими томонидан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ушбу ижро варақада кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун 15 кунлик муддат берилган. 

 Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг  2020 йил 9 октябрдаги ажримига кўра, ҳал қилув қарорининг ижроси кассация тартибида кўриб чиқилгунга қадар вақтинча тўхтатилган ва ушбу суднинг 2020 йил 6 ноябрдаги “кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдириш” тўғрисидаги ажримига асосан ижро ҳужжати тикланган. 

МИБ Шайхонтохур туман бўлими давлат ижрочилари томонидан бир неча бор, яъни 2020 йил 20 ноябрда, 2020 йил 27 ноябрь  ва 2020 йил 3 декабрдаги қарздорнинг яшаш манзили, яъни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Махтумқули кўчаси, 79-уйга борилиб, тайинланган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида вояга етмаган Р.Холиқова онаси М.Холиқова билан боришдан бош тортганлиги, шундан сўнг 2020 йил 7 декабрдаги Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги 19-мактабда олиб борилган ижро ҳаракатлари кузатувчилар томонидан видео тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқларга тарқатганлиги маълум бўлди.

 Шунингдек, 07.12.2020 йил кунидаги  қарздордан ундирувчига (отадан она тарбиясига  олиб бериш)  бўйича  ижро ҳужжати юзасидан  вояга етмаган Р.Холиқова онаси М.Холиқова билан боришдан бош тортилганлиги сабабли ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилганлиги аниқланган.

    Бошқа янгиликлар