1

Ахсидан ноёб Дамашқ қилич топилди

МАДАНИЯТ 09.12.2020, 15:43
Ахсидан ноёб Дамашқ қилич топилди

Ахсикент ёдгорлиги – қадимий шаҳар харобаси Тўрақўрғон туманидаги Шаҳанд қишлоғи ҳудудида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган.

Президент Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси асосида Ахсикентнинг ҳаққоний тарихини ўрганиш, мазкур ҳудудни туризм маконига айлантириш юзасидан кенг кўламли ишлар қилинмоқда.

Олиб борилган тадқиқотлар асосида бу ерда турли даврларга оид иккита шаҳар бўлганлигини, улардан бири қадимги Ахсикат ва иккинчиси Бобур туғилган Ахси эканлиги исботланган. Унинг харобалари маҳаллий халқ орасида Янги Ахси топоними билан аталиб, ҳозирда унинг озроқ қисми Якка йигит қишлоғи тагида сақланган.

Аввалроқ Янги Ахсида тўпланаётган юзлаб топилмалар қаторига пўлат ханжар ва “Оятал курси” битилган мис пиёла қўшилганди.

Навбатдаги топилма ноёб Дамашқ қиличи Ахси осори-атиқалар музейига 510-экспонат сифатида рўйхатга киритилди.

Умида Қўшоқова, Намангандан махсус тайёрланди

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1