1

Канададаги мактабда отишма содир этилди. Қурбонлар бор

ДУНЁ 23.01.2016, 09:43
Канададаги мактабда отишма содир этилди. Қурбонлар бор

Канададаги Саскачеван провинциясида жойлашган мактаблардан бирида отишма содир этилди. Бу ҳақда Канада бош вазири Жастин Трюдо сўзларига асосланиб, “Медуза” нашри хабар бермоқда.

Отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди.Икки киши яраланган ва оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.

Трюдо отишмани содир этганликда гумонланаётган шахснинг қўлга олингани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. Бу мактаб ўқувчиларидан бири эканлиги айтилмоқда.

Отишма мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўқийдиган корпусда содир этилган. Мактабда жами 900 нафар ўқувчи таҳсил олади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1