Сурхондарёдаги Қизириқ марказий деҳқон бозори орқа томонида жойлашган “Шадози” номли гўзаллик салони биносида ушбу салонда ишловчи 37 ёшли Зулфия Ш., 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А., 17 ёшли Сохиба Т.,лар ҳамда ушбу гўзаллик салони ёнида жойлашган “Диана” гўзаллик салони ишчиси 39 ёшли Матлуба М., ва унинг қизи 18 ёшли Шахзодабону Н., лар ўзаро жанжаллашишган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, жанжал оқибатида, 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А. ва 17 ёшли Сохиба Т., ларга турли даражада тан жароҳатлари олишган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А. ва 17 ёшли Сохиба Т.,лар “енгил” тан жароҳати олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро Матлуба М., ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






