АсосийЖАМИЯТ

Пневмонияда ўпка 10 фоиз яллиғланганда антибиотикларсиз даволаш мумкинми?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси АОКАда ўтган брифингда Пневмон...

'Пневмонияда ўпка 10 фоиз яллиғланганда антибиотикларсиз даволаш мумкинми?'ning rasmi

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси АОКАда ўтган брифингда Пневмония ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:

«Пневмонияда ўпка 10 фоиз яллиғланганда антибиотикларсиз даволаш мумкин. Вирусни даволашда антибиотикларни тайинлаш мақсадга мувофиқ эмас. Бироқ уларни тайинлаш ва аҳоли томонидан антибиотикмустақил қабул қилиш ҳолатлари тўхтамаяпти.

Агар ўпкангиз 10% яллиғланган бўлса, касаллик шикоятлари ва белгиларини ҳисобга олиб, Сизга уйда даволаниш тавсия этилади.

Уйда даволаниш жараёнида оилавий шифокор назоратида мамлакатимизда Covid-19 ни даволаш протоколига мувофиқ тайинланган дори воситаларини қабул қилиш зарур.

Даволаш таркибида касалликнинг илк кунларида витамин комплекслари, томоқни тез-тез чайиш ва кўп суюқлик ичиш тавсия этилади. Тана ҳарорати 38 даражадан ошганда, иситма туширувчи препаратлар тайинланади.

Касаллик ривожланганда ёки бактериал инфекциялар қўшилганда, саломатлик ва таҳлил натижаларига кўра, оилавий шифокор антибиотикларни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади».

    Бошқа янгиликлар