150 дан ортиқ корхона, 900 нафарга яқин ишчи ва миллиардлаб метр куб табиий газ...“Шўртан газ-кимё мажмуаси”га пресс-тур
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ҳамда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот...
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ҳамда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида ОАВ ходимлари учун Қашқадарё вилоятида жойлашган “Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ 150 дан ортиқ корхонани ўз ичига олади. Бу ерда йилига 3,9 млрд. м3 гача табиий газ қайта ишланиб, 3,5 млрд. м3 товар гази, 125 минг тоннадан ортиқ полиэтилен грануласи, 100 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ, 100 минг тоннадан ортиқ газ конденсати, Евро-5 стандартига 1,5 минг тонна олтингугурт грануласи, 750 минг кв метрдан ортиқ алюмин композитли панеллар, 4,5 минг тоннадан ортиқ полиэтилен қувурлар, шланглар, уловчи қисм (фитинг)лар ва томчилаб суғориш тизимлари ҳамда бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ушбу завод Шўртан газ кимё мажмуасига яқин жойлашгани умумлашган инфратузилма объектларидан фойдаланишда қулайлик яратади. Айни пайтда бу ерда 3 минг 854 нафар ишчи меҳнат қилмоқда ва уларнинг 50 фоизини ёшлар ташкил этади.
«Бундай ишлар нефт-газ соҳасида биринчи кластер яратиш имконини беради. Ушбу корхоналар келгусида кимё, автомобилсозлик, туризм, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа соҳаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади», — дейди «Шўртан газ кимё мажмуаси»ни раҳбарининг биринчи ўринбосари Зокир Эшмуродов.
Пресс-тур давомида мажмуа мутахассиси ишга туширилгандан буён ўзига юклатилган режа ва топшириқларини қай даражада бажарилганлиши борасида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, 2020 йилнинг ўтган 9 ойида 3,224 миллард метр куб хом-ашё гази қайта ишланиши натижасида режа-топшириқ 106,4 фоиз бажарилган. Шундан 2,761 миллиард метр куб табиий газ, 101,9 минг тонна полиэтилен, 90,2 минг тонна суюлтирилган газ, 81,7 минг тонна газ конденсати ва 0,8 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқарилган.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, газ сарфини ўлчаш қурилмаси “Шўртан газ кимё мажмуаси”дан “Ўзтрансгаз” магистрал газ қувурига ҳайдалаётган тозаланган метан гази сарфини бир қатор кўрсаткичларда юқори даражадаги аниқликда ўлчаш, шунингдек, “Uzbekistan GTL” заводига етказиб бериладиган тозаланган метан газини ҳамда Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан келаётган хомашё газлари сарфларини ўлчаш ва назорат қилиш учун хизмат қилади.
Бундай ишлар нефт-газ соҳасида кластер яратиш имконини беради. Ушбу корхоналар келгусида кимё, автомобилсозлик, туризм, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа соҳаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Таъкидланишича, лойиҳанинг асосий мақсади – углеводород хомашёсини қайта ишлашни чуқурлаштириш эвазига юқори қўшимча қийматга эга бўлган полимер маҳсулотлари турларини кўпайтириш орқали соҳанинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда импорт ўрнини босувчи хомашё материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришдир.
Давлат раҳбари бундай тадбирларда иштирок этадиган хорижий делегациялар учун юқори даражадаги қулайлик ва хавфсизликни таъминлаш муҳимлигини қайд этди.