АсосийDunyo

"Ғолиблар паради": Эрдўған Бокуга келди

'"Ғолиблар паради": Эрдўған Бокуга келди'ning rasmi

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған икки кунлик ташриф билан Озарбайжонга келди, деб ёзди ТАСС.

Бугун, 10 декабрь куни Бокунинг марказий майдонида бўлиб ўтадиган Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар тугаганига бағишланган ҳарбий парадда Туркия президентининг иштирок этиши кутилмоқда. Бундан ташқари, дипломатик манбаларга кўра, Эрдўған озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев билан музокаралар ўтказади. Натижада бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Аввалроқ Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси матбуот котиби Омер Челик Эрдўғаннинг Озарбайжонга бўлажак ташрифини тарихий деб атаган эди. Унинг таъкидлашича, Туркия давлати раҳбари "Озарбайжон Қуролли Кучларини табриклаш учун" Бокуга йўл олган.

Эрдўған аввалги ташрифини Озарбайжонга жорий йилнинг 25 февралида, Озарбайжон-Туркия юқори даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи йиғилишида иштирок этиш учун қилган эди.

 

    Бошқа янгиликлар