АсосийЖАМИЯТ

Пойтахт чорраҳаларида фуқаролар томонидан камералар ўрнатилиб, қоидабузарликлар қайд этиляптими? Тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритилди

"Пойтахтимиз катта чоррахаларида айрим бир фуқоролар камералардан  фойдаланиб йўл ҳар...

'Пойтахт чорраҳаларида фуқаролар томонидан камералар ўрнатилиб, қоидабузарликлар қайд этиляптими? Тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритилди'ning rasmi

"Пойтахтимиз катта чоррахаларида айрим бир фуқоролар камералардан  фойдаланиб йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаб ЙҲХБга юборишмоқда" деган маълумотлар тарқалмоқда.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ушбу тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 157-сонли қарорига мувофиқ, пойтахт кўчаларида йўловчилар ва транспорт воситалари оқимини ўрганишни назарда тутувчи "Тошкент шаҳри транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасининг бош режаси"ни ишлаб чиқиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан, ходимлар томонидан катта чоррахаларда транспорт воситалари ҳисоби юритилмоқда ҳамда йўловчилар сони аниқланиб борилмоқда. Буни амалга ошириш учун, кўчма камералардан фойдаланилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур тадқиқот ишларида фойдаланилаётган камералар йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатларини аниқлашга мўлжалланмаган.

Шу сабабдан, пойтахт кўчаларида ўтказилаётган тадқиқот ишлари тўғрисида интернет тармоқларида тарқалган нотўғри маълумотларга ишонмаслигингизни сўраб қоламиз, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар