АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон бўйлаб машинали бола ўғрилари пайдо бўлдими? ИИВ аниқлик киритди

“Юртимиз бўйлаб бола ўғрилари пайдо бўлган”лиги тўғрисидаги ёлғон маълумотлар ижтимоий тар...

'Ўзбекистон бўйлаб машинали бола ўғрилари пайдо бўлдими? ИИВ аниқлик киритди'ning rasmi

“Юртимиз бўйлаб бола ўғрилари пайдо бўлган”лиги тўғрисидаги ёлғон маълумотлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.

ИИВ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқдир. Шунингдек, Юртимиз бўйлаб ҳаракатланиб юрган ва вояга етмаганларга қизиқиш билдирувчи жиноий гуруҳлар пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарларда ҳам асос йўқ.

ИИВ асоссиз маълумотларни тарқатиб, ваҳима уйғотаётган кимсаларнинг шахсларини аниқлаш бўйича чора кўрмоқда.  

«Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлиб қолманг.  

Агарда сизда бирор-бир маълумот бўлса, Ички ишлар органлари билан боғланиб, уни аниқлаштириб олинг", дейилади ИИВ Ахброт хизмати хабарида. 

 

    Бошқа янгиликлар