Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатори Абдуғани Сангинов ташаббуси билан Денов тумани “Чим” маҳалласидаги яроқсиз ҳолатга келиб, 20 йилдан буён умуман сув чиқмай қолган 1 та мавжуд сув артезан қудуғи махсус техникалар билан тозаланиб таъмирланди. Мазкур хайрли иш фақароларнинг сайёр қабуллар доирасида сенаторга қилган мурожаати асосида амалга оширилди.
Шунингдек, ушбу сув қудуғига 1 дона янги замонавий ЭЦВ насос комплект(шить каскад, труба, кабель)лари ва бошқа янги замонавий ускуналар ўрнатилиб аҳолига тоза ичимлик суви чиқариб берилди. Бунинг натижасида 842 та хўжаликда 4280 нафар аҳолининг тоза ичимлик суви муаммоси бартараф этилди.
Бундан ташқари, Янгиобод МФЙда янги сув минораси, янги насос комплекти ўрнатилди ва аҳолига тоза ичимлик суви чиқарилди. Натижада 1100 та хонадонда истиқомат қилувчи 3900 нафар фуқаро тоза ичимлик суви билан таъминланди.