1

15-18 декабрь кунлари Тошкентда «Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” анъанавий маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 10.12.2020, 15:49
15-18 декабрь кунлари Тошкентда «Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” анъанавий маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтади

Ўзбекистоннинг маданий мероси ва буюк алломаларимизнинг дунё тамаддунига қўшган ҳиссасига бағишланган кенг қамровли тадбирлар ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Жумладан ўтган йили бўлиб ўтган “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мавзусидаги мерос ҳафталиги ўзининг шукуҳи ва шов-шувли воқеалари билан кўпчиликнинг ёдида қолди.

Жорий йилнинг 15-18 декабрь кунлари эса Тошкент шаҳрида  «Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” анъанавий маданий мерос ҳафталиги ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Ҳафталикнинг энг муҳим тадбирларидан бири 15 декабрда Ёшлар ижод саройида IV Халқаро конгресс ташкил этилади. Бу конгресс 2 кун давом этади.

Ушбу конгрессда расмий доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, 40 дан ортиқ мамлакатлардан келган 300 дан ортиқ таниқли кишилар иштирок этади. Шунингдек 1000 дан зиёд республикамизнинг таниқли олимлари ва бошқа нуфузли меҳмонлар қатнашади.

«Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори IV Конгрессининг икки куни хорижий олимларнинг Ўзбекистон маданий бойликларини тадқиқ қилиш ҳақидаги маърузаларига бағишланади.

Таниқли шарқшунос олимлар ўзбек заминида яшаб ўтган алломаларнинг дунё тамаддунига қўшган ҳиссаси, инсоният тарихида бетакрор из қолдирган ҳамда маърифат, инсонпарварлик диний бағрикенгликнинг юксак намунасини кўрсатган биринчи ва иккинчи Ренесанс даврларини ўрганишдаги ўзларининг кўп йиллик тадқиқотлари натижалари ва оламшумул топилмалари билан ўртоқлашадилар.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1