1

Тошкентда ўтадиган Маданий мерос IV конгрессида 300 дан зиёд расмий доира ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этади

МАДАНИЯТ 10.12.2020, 18:18
Тошкентда ўтадиган  Маданий мерос IV конгрессида 300 дан зиёд расмий доира ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этади

2020 йилнинг 15-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» анъанавий маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда иккинчи маротаба ўтказилаётган ушбу мерос ҳафталиги доирасида тўртинчи Халқаро конгресс бўлиб ўтади.

Конгрессда иштирок этувчи 40 дан ортиқ мамлакатлардан келган 300 дан зиёд расмий доиралар, халқаро ташкилотлар вакилларидан ташқари республикамизнинг кўплаб олимлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Конгрeсснинг асосий спикeрлари ўз нутқларида Ўзбекистон маданий мeросига оид мавзуларни олиб чиқишади. Жумладан, Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази директори Фархан Низами, ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази Ircica бош директори Халит Эрен, ЮНЕСКОнинг Олмаотадаги кластер бюроси директори Криста Пиккат ўз тақдимотлари билан қатнашади.

Шунингдек, америкалик машҳур давлат ва сиёсат арбоби, бутунжаҳон жамияти илмий кенгаши аъзоси Фредерик Старр, Албания шарқшунослик маркази директори Эрмаль Бега ва яна бир қанча чет эл олимлари конгрессда ўз маърузалари билан иштирок этиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1