Бугун 10 декабрь куни “Ҳазрати имом” мажмуаси билан журналист ва блогерларни таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида “Ҳазрати имом” мажмуаси ҳудудидаги “Тошкент ислом институти” ва “Қаффол Шоший” , “Барақхон” мадрасалари ҳамда “Усмон мусҳафи” музейи зиёрат қилинди ва танишилди.
Биринчи президентимиз ташаббуси билан “Ҳазрати Имом” мажмуаси қайтадан тикланган эди. Бугунги кунда бутун дунёдан келаётган меҳмонлар айнан ушбу масканга келмай кетмайди.

“Усмон мусҳафи”
Ҳусусан 7- асрда ҳазрати Ҳалифа Усмон (розияллоҳу анҳу)нинг бевосита ташаббуси билан кўчирилган, бир неча асл нусхалардан бири бўлмиш мусхаф мажмуа ҳудудидаги бинода сақланиб келинмоқда. Қолаверса бизнинг юртдан чиққан Имом Замаҳшарий, имом Насафий каби етук уламолар асарлари ҳам айнан шу мажмуа ҳудудида сақланади.

“Барақхон” мадрасаси
16- асрда қурилган, узоқ йиллар давомида мадраса ўрнида фаолият кўрсатиб, орада бир қанча муддат ташландиқ ҳолатда қолиб кетган Баракҳон мадрасаси ҳам турист ва зиёратчилар эътибор марказида. Бугунги кунда бу ерда реставрация ишлари олиб борилиб, ҳунармандларимиз ишлари намойиш этиладиган маскан сифатида қолдирилган.
Ислом университети
“Имом Бухорий” номидаги Ислом институти 1971 йил собиқ шўролар даврида очилган бўлиб, ҳозирда бу институт Республикамизда мавжуд учта диний-олий таълим берувчилардан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз Чеченистон Республикаси собиқ президенти Аҳмад Қодиров ҳам айнан Ислом институтини тамомлаган.






