Бокуда Тоғли Қорабоғдаги уруш тугашига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди. Бу ҳақда rbc.ru ёзмоқда.
Парадда Озарбайжон ва Туркия президентлари Илҳом Алиев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирок этди. Туркия раҳбари Бокуга 9 декабрь куни икки кунлик ташриф билан келган эди.
Парадда Туркия армиясининг ҳарбий хизматчилари ҳам иштирок этишди. Парад давомида 150 га яқин техника намойиш этилди. Шунингдек, Қорабоғда Озарбайжон армияси томонидан қўлга киритилган ускуналар ҳам намойиш этилди.









Озарбайжонда Ғалаба куни 8 ноябрь куни нишонланади. 10 ноябрь, урушни тугатиш тўғрисидаги битимни имзолаш санаси, бу Мустафо Камол Отатуркни хотирлаш кунига тўғри келганлиги сабабли танланмаган, дейилади хабарда.






