АсосийJamiyat

Мандарин нархлари ошиб кетиши юзасидан Республика бўйлаб кузатув ишлари олиб борилди

'Мандарин нархлари ошиб кетиши юзасидан Республика бўйлаб кузатув ишлари олиб борилди'ning rasmi

Бугун бозорлардаги нарх-наво қимматлиги, хусусан, мандарин нархларининг ошиб кетиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навонинг ошиб кетиши борасида мониторинг ишларини олиб борди.  Хусусан, биргина мандарин нархлари юзасидан жойларда кузатув ишлари олиб борилганда қуйидагилар маълум бўлди.

Тошкент шаҳри катта мандарин 20-29 минг, кичиги 45-60 минг

Тошкент вилояти 20 минг, 45 минг;

Сирдарё вилояти 18-20 минг, 40-43 минг;  

Жиззах вилояти  10-15 минг, 40-45 минг;

Самарқанд вилояти 15-20 минг, 45-50 минг;

Фарғона вилояти 15-20 минг, 45-50 минг;

Наманган  вилояти 15-18 минг, 48-50 минг;

Андижон вилояти 25 минг, 45 минг;

Қашқадарё вилояти 9-10 минг, 45-50 минг;

Сурхондарё вилояти 15 минг,  45-50 минг;

Бухоро вилояти 13-15 минг, 50-55 минг;

Навоий вилояти 15-20 минг, 45-55 минг;

Хоразм вилояти 15 минг, 40 минг;

Қорақалпоғистон Республикаси 15-20 минг, 45-55 минг;

 

    Бошқа янгиликлар