1

Қорли бўронлар оқибатида АҚШда 28 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 25.01.2016, 09:57
Қорли бўронлар оқибатида АҚШда 28 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг шарқий қисмида кучли қорбўронлар оқибатида 28 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди ABC News.

Асосан одамлар автомобиль ҳалокатлари, газ билан заҳарланиш, шунингдек юрак ҳуружи оқибатида вафот этган.

Хусусан 44 ёшли полиция ходими уйи олдида белкурак билан қор кураётганида юраги ҳуруж қилиб, йиқилиб ўлган. Нью-Жерсида аёл ва унинг уч ёшли ўғли газдан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган. Маълум бўлишича ҳодиса қор уюмида қолиб кетган автомобиль ичида узоқ қолиб кетганлиги сабабли юз берган. Яна бир неча киши автоҳалокат оқибатида вафот этган.

АҚШ шарқий соҳилларидаги қорли пўртана 22 январь куни бошланган. Якшанбага ўтар кечаси метеорологлар бўрон тўхтагани ҳақида маълум қилишган. Энди циклон Буюк Британия йўналишида ҳаракатланмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1