АсосийМАДАНИЯТ

Холида Комилова: “Асл мақсадимиз — либосларимиз ҳамда дизайнерларимизни дунёга танитиш”

15 декабрь куни Ёшлар ижод саройида маданий мерос ҳафталиги доирасида ажойиб фэшн-шоу ўтка...

'Холида Комилова: “Асл мақсадимиз — либосларимиз ҳамда дизайнерларимизни дунёга танитиш”'ning rasmi

15 декабрь куни Ёшлар ижод саройида маданий мерос ҳафталиги доирасида ажойиб фэшн-шоу ўтказилади. Унда таниқли дизайнерларнинг муаллифлик намойишлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Уларнинг энг яхшиларига мерос ҳафталигининг махсус совғалари топширилади.

Холида КОМИЛОВА, Ўзбекистон дизайнерлар уюшмаси раиси:

– Фэшн-шоу (модалар намойиши) асосан бизнинг ўзбек миллий либосларимизга бағишланган, чунки миллий либосларимизни янада тиклаган ҳолда замонавий кўринишда тўпламлар яратганмиз. Бу шоуда биринчи ўринда 6 та ҳудудимиз бўйича: Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон, Сурҳондарё-Қашқадарё, Тошкент-Фарғона тарихий кастюмларни кўрсатамиз. Тадбирда тарихий матолар ва миллий дизайнда тайёрланган тўпламлар бўлади ва бу бизга янги либосларни яратишда асосий манба бўлиб хизмат қилади.

Асосий мақсад, миллий либосимизни замонавий либосларда кўрсатиш ва ушбу либосларимизни дунёга ёйиш ҳамда дизайнерларимизни дунёга танитиш.

Шоуда энг кўзга кўринган, профессионал, таниқли дизайнерлар ўз тўпламлари билан иштирок этадилар. Бу ерда ҳам прет-а-порте (замонавий мода йўналишига мос кичик ҳажмда чиқариладиган либослар) ҳамда башанг, миллий услубдаги либослар ҳам бўлади. Бу либосларнинг ҳаммасида, албатта, миллийлик элементларини учратасиз. Дизайнерларга бизнинг асосий қўйган талабимиз ҳам шундай. 

Ҳозир пандемия пайти, одатда биз мана шунақа тадбирларга жуда кўп чет эллик дизайнерларни ҳам жалб қилардик. Ўзлари ҳам сайт ва ижтимоий тармоқлардан эшитиб, бундай тадбирларга келишарди. Уларнинг мақсади, бизнинг маданий меросимизни кўрган ҳолда, келажакдаги ижодий ишларида, тўпламларида шу кўрган, ўрганганларини қўллашдан иборат. 

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, дунёда кўп дизайнерларимиз Дольче Габбанадан тортиб Роберто Каваллигача ўзининг ҳар битта тўпламида бизнинг ё матомиз ё андозамизни, ёки бўлмаса дизайнимизни ишлатишади. 

Энг муҳими шуки, Европадаги ҳар бир мода ҳафталиги намойишларида албатта, бу ўзбек модаси, ўзбек дизайни деб айтиб ўтишади. Демак мана шу тадбирларимизнинг аҳамияти ҳам шундаки, биз дунёга ўзимизни миллий меросимиз, миллий либосларимизни тарғиб қиляпмиз ва ўтказиладиган тадбир бунинг учун яна бир имконият беради. 

    Бошқа янгиликлар