1

Тез кунда маданий ҳафталик доирасида янги авлод майдони яратилади

МАДАНИЯТ 11.12.2020, 17:34
Тез кунда маданий ҳафталик доирасида янги авлод майдони яратилади

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 15-декабрида старт олиши режалаштирилган «ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЙ МЕРОСИ – ЯНГИ РЕНЕССАНС ПОЙДЕВОРИ» IV ХАЛҚАРО КОНГРЕССИ ҳафталигининг тўртинчи куни ёш авлод учун тарихимизга дахлдор маданият ва фан дурдоналарини тарғиб қилишга бағишланади.

Тадбир давомида махсус интерактив майдон имкониятлари яратилади. Унда ёш авлод вакиллари юртимиздаги маданият ва санъат соҳасида аждод ва авлодлар эришиб келаётган ютуқлар билан танишишлари мумкин.

Жумладан, мультимедиа «база»лари, тарихий суратларни «жонлантирадиган» 3d-инсталляциялар, тарихий фильмлар ва китоблардаги саҳналар билан тарихий реконструкциялар, ҳунармандлар бурчаги, миллий рақслар бўйича маҳорат-дарслари, шунингдек, экспертлар жамоаси билан юртимиз тарихи мавзусида «заковат» ўйини, ҳатто тарихий театрлаштирилган реконструкциялар ҳам ташкил қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1