1

ЕОИИнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бормоқда — Шавкат Мирзиёев

СИЁСАТ 11.12.2020, 19:17
ЕОИИнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бормоқда — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко раислигида ўтган тадбирда кенгашнинг Фахрий Раиси, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян иштирок этди.

Бундан ташқари, учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари сифатида Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон ҳамда таклиф этилган Куба Республикаси Президенти Мигель Диас-Канель Бермудес қатнашди.

Саммит кун тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди, шунингдек, бирлашма доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистоннинг кузатувчи мақомини олиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб-қувватлангани учун самимий миннатдорлик билдириб, ЕОИИнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётгани, ташкилотнинг хорижий мамлакатлар билан амалий ҳамкорлик географияси кенг эканини алоҳида таъкидлади.

Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши якунида ЕОИИга аъзо мамлакатлар етакчилари Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1