1

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон ва Туркманистон президентлари билан мулоқот қилди

СИЁСАТ 11.12.2020, 20:32
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон ва Туркманистон президентлари билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон ва Туркманистон президентлари билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқди.

Озарбайжон Президенти билан бўлган суҳбатда кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Пандемия даврида мамлакатларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлагани катта мамнуният билан қайд этилди.

Давлат раҳбарлари глобал ва минтақавий тузилмалар доирасидаги яқин мулоқотни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

 Туркманистон етакчиси билан бўлган суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев қардош туркман халқини мамлакат Бетарафлигининг 25 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, энг эзгу тилакларни етказди.

Савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва транзит, ҳудудлараро ришталар ва гуманитар дастурлар каби муҳим соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1