1

Тайвандаги аномал совуқ оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 25.01.2016, 12:17
Тайвандаги аномал совуқ оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Шарқий Осиёда ҳукм сураётган совуқ об-ҳаво шароити Тайванда 50 кишининг умрига зомин бўлди, деб хабар беради “BBC” нашри.

Тайван ОАВларининг хабар беришича, Тайванда ўтган дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг Целсий шкаласи бўйича тўрт даражагача тушиб кетиши оқибатида кўпчилик инсонларнинг юрак қон-томир фаолиятида бузилиш кузатилган. Аксарият кишилар айнан мана шу сабабли вафот этган.

Бундан ташқари,қалин қор ёғиши туфайли Кореянинг Чеджу оролидаги аэропорт ҳам ёпиб қўйилган. 500 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинган. Ўзининг бетакрор табиати ва пляжлари билан сайёҳлар орасида машҳур бўлган оролда ҳаво ҳарорати минус олти даражагача совиб кетган.  

Аномал совуқлар, шунингдек, Гонгконг, Хитойнинг жанубий қисми ва Япониягача етиб борган, бу ҳудудларда совуқдан беш киши вафот этгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари АҚШниинг шарқий ҳудудларида ҳам юзйиллик ичидаги энг кучли қор бўронлари кузатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1