7 декабр куни Самарқард вилояти Ички Ишлар Бошқармасининг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Жомбой туманида тезкор суриштирув ўтказилди. Суриштирув давомида Жомбой тумани Найман маҳалласида яшовчи 48 ёшли фуқаро бошқа бир фуқарога 300 АҚШ доллари эвазига яшил рангли, ўткир ҳидли марихуана гиёхвандлик воситасини сотаётган пайтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






