11-декабр куни Россия таркибидаги Қорачай-Черкес Республикасининг Учкекен қишлоғидаги Россия Федерал хавфсизлик хизмати (РФХХ) бўлими биноси ёнида портлаш юз берди, бунинг оқибатида 2 киши жароҳатланган. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, жароҳатланганларнинг бири хавфсизлик ходими ва иккинчиси тинч фуқаро бўлган.

Портлашни номаълум одам содир этган, у вафот этган. Ҳозирда ҳодиса жойи қуршаб олинган, тезкор-тергов хизматлари олиб борилмоқда.






