АсосийДУНË

Францияда 15 декабрдан комендантлик соатлари жорий этилади

Францияда 15 декабрдан комендантлик соатлари қайтадан жорий этилмоқда. Чекловлар кечки соа...

'Францияда 15 декабрдан комендантлик соатлари жорий этилади'ning rasmi

Францияда 15 декабрдан комендантлик соатлари қайтадан жорий этилмоқда. Чекловлар кечки соат 20:00 дан тонгги 6:00 гача, шу жумладан Янги йил арафасида ишлайди, дея маълум қилди Францсия Бош вазири Жан Кастекс ўзининг Twitter'даги саҳифасида.

Кинотеатрлар, театрлар ва музейлар режалаштирилганидек 15 декабрдан бошлаб ишламайди. Умумий фойдаланиш жойлари, жумладан барлар ва ресторанлар уч ҳафтага - яъни камида 7 январгача ёпилади, деди бош вазир. 

Жорий этилаётган комендантлик соати қоидасига кўра французларга мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқи берилади, фақат тунги белгиланган вақт давомида бу чекланади. Бундан ташқари, Бош Вазир ўзаро оралиқ масофани "иложи борича" сақлашни таклиф қилди. 

    Бошқа янгиликлар