1

Рашид Маликов: 6 та кинофильм ва 100 та мультфильмимиз реставрация бўлиб, Ўзбекистонга қайтяпти

МАДАНИЯТ 12.12.2020, 12:40
Рашид Маликов: 6 та кинофильм ва 100 та мультфильмимиз реставрация бўлиб, Ўзбекистонга қайтяпти

15-18 декабр кунлари бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон маданий мероси» ҳафталигида ўзбек киномотаграфиясига оид бир қанча янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Улардан бири «Фариданинг икки минг қўшиғи» кинофильмининг намойиши бўлиб ўтади.

Бугун «Ўзбеккино» МА томонидан буюртма қилиниб, қўллаб-қувватланаётган бадиий фиьлмлар “Оскар” томон бораётгани қувонарли. Бу ҳақда таниқли режессиёр Рашид Маликов ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Айни пайтда жуда катта тадбирга тайёргарлик кўриляпти дейишим мумкин. Тез орада Ўзбекистонга маданий мерос бўйича бутун дунё мутаҳассислари ташриф буюришади. Ҳафталик доирасид ўтказиладиган Конгрессда катта баҳс-мунозаралар бўлиб ўтади. Чунки Ўзбекистон нафақат Ўрта Осиёда балки бутун дунёда маданий меросга бойлиги билан ажралиб туради. Самарқанд, Ҳива, Буҳородаги бир қанча обидалар, китоблар, миниатюралар... умуман мисол қилиб кўрсатиладиган маданий мерос дурдоналаримиз жуда кўп. 

Конгресснинг учинчи куни эса айнан кинога бағишланади. Ўзбекистон киноматографияси дунёдаги энг азалий қадриятлардан бири дейишимиз мумкин. Миллий киноматографиямиз ҳатто ривожланган Индонезия, Араб Амирликлари, Хитой каби бир қанча давлатларнинг киномотаграфиясидан ҳам ёши улуғ ҳисобланади.

Иккинчидан эса киноларимизнинг ўзи ҳам ҳақиқий мерос дейишга арзийдиган фильмлар. “Тоҳир-Зуҳра”, “Алишер Навоий”, булардан аввалги овозсиз кинофильмлар шулар жумласидан. 

Ушбу конгресс доирасида айнан мана шу каби кинотасмаларнинг тарихи ва ўзига хос афзалликлари муҳокама қилинади. 

Бундан ташқари, 6 та фильм ва 100 та мультфильм реставрация қилиниб, Ўзбекистонга қайтариляпти. Биз ҳозир экранларда кўраётган эски фильмларнинг сифати талабга жавоб бермайди, улар аслидаги каби эмас. Шу кунларда суратга олинаётган аксарият янги фильмлар ҳам бир кун келиб, маданий меросимизнинг бир бўлагига айланади деган умиддаман. 

Моҳигул ДИЁРХЎЖАЕВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1