АсосийЖАМИЯТ

16 январдан Ўзбекистон ОТМларида дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланадими? Хабарга аниқлик киритилди

Бугун ижтимоий тармоқларда 2021 йил 16 январдан барча онлайн шаклда ўқиётган талабалар учу...

'16 январдан Ўзбекистон ОТМларида дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланадими? Хабарга аниқлик киритилди'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқларда 2021 йил 16 январдан барча онлайн шаклда ўқиётган талабалар учун ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади, деган хабарлар тарқалди. 

Олий ва ўрта маъсус таълим вазирлиги ушбу маълумотларни рад этди.

"Шуни расман маълум қиламизки, олий таълим муассасаларининг барча талабаларини тўлиқ анъанавий таълим шаклига ўтказиш режалаштирилмаган.  

Мазкур масалада янгилик бўлса, вазирлик расмий веб-сайти ва телеграм канали орқали маълум қилинади", дейилади Вазирлик ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар