Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган 103-сонли ёрдамчи интернат-мактаби тарбияланувчиси калтакланганлиги ҳақида видеоёзув тарқалди.
Хабарларга кўра, 3-в синф ўқувчиси 2-гуруҳ тарбияланувчиси 11 ёшли Абдуғофурова Эъзозахон Умиджон кизи калтакланган. 103 - ёрдамчи интернат мактаб ўқувчисини кечки смена тарбиячилари тезроқ ухламагани сабабли урганлиги айтилмоқда.
Айни пайтда ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилаётгани маълум қилинди.
"Видеоёзувда тасвирланган ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан ўрганиш ишлари бошланганлиги маълум қилинади.
Натижаси ҳақида хабар қилинади", дейилмоқда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабарида.






