АсосийЖАМИЯТ

Орттирилган бюджет маблағлари қаерларга сарфланди? Ҳоким ҳисоб берди

Бироз аввал Фарғона шаҳар ҳокими Хабибидинов Хамид Исмаилович Фарғона шаҳрининг 2020...

'Орттирилган бюджет маблағлари қаерларга сарфланди? Ҳоким ҳисоб берди'ning rasmi

Бироз аввал Фарғона шаҳар ҳокими Хабибидинов Хамид Исмаилович Фарғона шаҳрининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йилги режаларга бағишланган аҳолига мурожаатномаси ўқиб эшиттирилаётгани ҳақида хабар қилган эдик. Ушбу сессияда Хамид Хабибидинов орттирилган маҳаллий бюджет тушумлари қандай сарфланаётганлигини очиқлади. Бу маълумот кўпчиликка қизиқ бўлиши табиий.

РЕЖА ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИЛГАН

Президентимизнинг ташаббуслари билан ҳокимларга маҳаллий бюджет тушумлари режасини орттириб бажарса, орттирилган қисми шаҳар ва туманларда қолиши белгиланган, - дейди Фарғона шаҳар ҳокими, - Жорий йилда Фарғона шаҳар учун белгиланган режа 768,6 млрд. сўм бўлиб, амалда 11 ойда 784,1 млрд. сўмга бажарилди. Йиллик режа 102 фоизга ёки 15,5 млрд. сўм ортиқ маблағ  жалб қилинишига эришилди.

Унинг келтиришича, шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан ҳудудий солиқ тўловчилардан ундирилиши белгиланган йиллик режа 558,8 млрд. сўм бўлиб, амалда 11 ой давомида 576,4 млрд. сўмга бажарилиб, режа 103 фоизга ёки 17,6 млрд. сўм ортиғи билан бажарилган. Бундан ташқари, маҳаллий бюджетга жорий йил 9 ойи учун 81,9 млрд.сўм режа белгиланиб, амалда 11 ойда 92 млрд. сўм маблағ жалб қилинган. Белгиланган режа 
112 фоизга ёки 10,1 млрд. сўм маблағ ортиғи билан бажарилишига эришилган.

ХЎШ, УЛАР ҚАНДАЙ ХАРЖ ҚИЛИНГАН? 

Шунингдек, 2020 йил 1-, 2-, 3-чораклар давомида маҳаллий бюджет даромадлар режасини ортиқ бажарилган қисми 10,1 млрд.сўм маблағни маҳаллий кенгаш қарорлари  кўра,

– шаҳардаги ички йўлларга асфалть ётқизиш, таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш харажатлари учун 2.0 млрд.сўм;

– Фарғона шаҳридаги собиқ “Хотира хиёбони” ўрнида ташкил этилган “Ватанпарвар боғи”да амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари учун 2.0 млрд.сўм;

– фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳоллар учун, ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш,  2019-2020 йиллар учун “Обод маҳалла” дастури ижросини бажариш билан боғлиқ харажатлар ҳамда Коронавирус (Covid-19) инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича зарур бўладиган харажатлар, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини таъмирлаш, коммуникация фавворалар ва суғориш тизимларини таъмирлаш учун жами 5.1 млрд.сўм маблағ сарфланган.

 

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар