АсосийЖАМИЯТ

Пандемияга қарамасдан ўсиш кўрсаткичлари қанчалик ишончли? Фарғона вилояти ҳокими изоҳ берди

Айни пайтда Фарғона вилояти ҳокимлиги биносида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг 2020 йил...

'Пандемияга қарамасдан ўсиш кўрсаткичлари қанчалик ишончли? Фарғона вилояти ҳокими изоҳ берди'ning rasmi

Айни пайтда Фарғона вилояти ҳокимлиги биносида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг 2020 йил якунлари бўйича халққа мурожаати ўқиб эшиттирилмоқда. Тақдим этилаётган статистик маълумотларда деярли барча соҳалардаги ўсиш кўрсаткичларини кузатиш мумкин. Пандемия шароитидаг ўссиш кўрсаткичлари қанчалик ишончли ва ҳоким буни қандай изоҳлайди?

Хайрулло БОЗАРОВ, Фарғона вилояти ҳокими:

Ҳисоб-китобларимизга кўра, 2020 йил якунлари бўйича макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози барча йўналишлар бўйича ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда. Хусусан, ялпи ҳудудий маҳсулот хажми 37,4 трлн. сўмга етиб, ўсиш кўрсаткичи 
102,2 фоизни ташкил этади.

Вилоятда 2020 йил учун белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозини бажарилишига қўйидаги омиллар сезиларли туртки бўлди. Авваломбор, мамлакатимизда инқирозга қарши курашиш бўйича ўз вақтида қабул қилинган Фармон ва қарорлар пандемия даврида аҳолини кучли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди. Хусусан, Фармон ва қарорлар билан вилоятда фаолият кўрсатаётган 20 мингдан ортиқ тадбиркорларга қарийб 400 млрд. сўм солиқ имтиёзлари берилганлиги, 7,2 мингта тадбиркорларнинг 1,3 трлн. сўм кредит қарздорлиги 6 ой муддатга узайтирилганлиги тадбиркор ва ишлаб чиқарувчилар учун жуда катта ёрдам бўлди”, - дейди вилоят ҳокими.

Унинг келтиришича, ўтган даврда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 12 271 та субъектларга қарийб 5,0 трлн. сўм кредитлар ажратиб берилган бўлиб, шундан, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  қарийб 7 мингта субъектларга хомашё ва айланма маблағлар учун 1,7 трлн. сўм кредит маблағлари йўналтирилган. Аҳолининг бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар доирасида 2020 йил бошидан вилоятимизда 19063 та оилаларга 
513 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилган. Бунинг натижасида, пандемия даврида вилоятдаги 51 та йирик корхоналар фаолияти узлуксиз давом этиб, вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатган 1720 та саноат корхоналари ҳамда 3173 та кичик бизнес субъектлари фаолиятини қайта тиклашга эришилган.

Сессия давом этмоқда. Бизни кузатишда давом этинг.

 

Сардорек Раҳмонқулов

 

 

    Бошқа янгиликлар