АсосийJamiyat

Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради!

'Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради!'ning rasmi

"Ниқобсиз юриш — пандемия яна авж олишига сабаб бўлиши мумкин, дея огоҳлантиради Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги.

"Дунёда инфекция тарқалиши ҳануз хавфли даражада турган бўлса-да, Ўзбекистонда касаллик нисбатан жиловланди, дея оламиз. Сўнгги ойлар мобайнида юртимизда инфекция тарқалишининг бироз барқарорлашиши сабабли коронавирусга мослаштирилган 159 та муассасадан 107 таси ўз йўналиши бўйича одатий фаолиятини бошлаб юборди, 23 таси эса консервация қилинди.  

Аммо бу "энди бизда коронавирус хавфи йўқ", дейишга асос бўлмайди. Айни пайтда юртимиздаги COVID-19 шифохоналарида касалликни айрим симптомлари мавжуд бўлиб, гумон қилинган, пневмонияга чалинган ёки унга ҳам гумон қилинган беморлардан ташқари 2 минг нафардан ортиқ коронавирусдан даволанаётганларни ҳам  унутмаслигимиз керак", дейилади вазирликнинг огоҳлантириш хабарида.

Шунингдек, ҳозирда коронавирус хавфи чекингани важидан кўчаларда ниқобсиз, санитария-эпидемиология талабларига риоя қилмай юрган фуқаролар кўп учраётгани қайд этилди. Вазирлик пандемиянинг мамлакатимизда яна авж олмаслиги, энг аввало, ўзимизга боғлиқ эканини эслатиб ўтган ва барчадан коронавирус хавфининг олдини олишда шахсий жавобгарлик ҳис қилишини, тиббий ниқоблардан санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланишни бир зум ҳам унутмасликни сўраган. 

    Бошқа янгиликлар