АсосийJamiyat

Умумтаълим мактабларида янги йил тадбирларини ўтказиш тақиқланди

'Умумтаълим мактабларида янги йил тадбирларини ўтказиш тақиқланди'ning rasmi

Ҳукумат мажлиси баёнига биноан, коронавирус пандемияси пайтида ўқувчи-ёшлар соғлиғини асраш мақсадида 2020 йилги "Президент арчаси" тадбири "Болажон" ва "Ёшлар" телеканали орқали намойиш этилади.

Шунга кўра, қуйидаги ҳолатлар қатъиян тақиқланади:

➖ жорий йилда умумтаълим мактабларида ўқувчилар иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни режалаштириш;

 

➖ байрам тадбирларини ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини йиғиш;

 

➖ мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш.

    Бошқа янгиликлар