Сирдарёда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан кўпкари мусобақалари ташкил қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сирдарё туманида бўлиб ўтаётган мазкур байрамона беллашувда мезбонлар вакилларидан ташқари Андижон, Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаларидан келган минга яқин моҳир чавандоз иштирок этмоқда.













