Айни пайтда Андижон шаҳар ҳокими Ҳайдаров Баҳромжон Насирбаевичнинг 2020 йилда Андижон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалар юзасидан мурожаатномаси ўқиб эшиттириляпти.


“Ҳозирда “яшил” ҳудудлар қаторига киритилган Андижон шаҳри, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда барча кўрсаткичлар бўйича юқори ўринлардан бирини эгаллаб турибди, - дейди шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров, - Бунда асосан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича салоҳиятли тадбиркорларимизнинг томонидан яратилаётган товар ва хизматлар салмоқли ўринни эгаллаб турибди.
АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ?
— Андижон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича айрим кўрсаткичлар билан таништириб ўтсам. Жорий йилнинг январь-октябр ойлари якуни бўйича:
- Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 4 трлн.
799 млрд.сўмни ташкил қилган. Ўтган йилга нисбатлаганда ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан – 117,4 фоиз; - Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш хажми
1 трлн. 195 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати – 105,2 фоиз; - Қурилиш ишлари ҳажми 1 трлн. 148 млрд.сўмни ташкил этган ҳолда, ўсиш суръати - 100,4 фоиз;
- Чакана савдо айланмаси ҳажми 3 трлн. 669 млрд.сўмни ташкил этган. Ўсиш суръати – 100,3 фоиз;
- Хизмат кўрсатиш ҳажми эса 4 трлн. 861 млрд.сўм. Ўсиш кўрсаткичи 106,6 фоиз.
- Ташқи савдо айланмаси 303 млн.долларни, ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,3 фоиз;
- Экспорт ҳажми 60,2 млн.долларни, ўсиш сурати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 132,6 фоиз;
- Импорт ҳажми 272,9 млн.долларни, ўсиш сурати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,1 фоизни ташкил этди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган импорт ҳажми 609 долларни ташкил этди (Мурожаатномадан).
МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ
— Биргина герметика ишлаб чиқаришни оладиган бўлсак, илгари биз бу маҳсулотни АҚШ, Беларус давлатларидан импорт қилардик. Ва бунда бизга 1 кг герметика 2 доллар 70 центга тўғри келади. Ҳозирда герметика ишлаб чиқариш ўзимизда ташкил қилиниши натижасида унинг нархи 1 доллар 52 центга тўғри келяпти. Бу билан эса биз 50-60 млн. АҚШ долларини иқтисод қилишга эришяпмиз.
ИШ ЎРИНЛАРИ-ЧИ?
— Жорий йил давомида дастур бўйича 6409 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилиб, ушбу дастур ижроси юзасидан январь-ноябрь ойларида 7401 та иш ўринлари яратилиб, дастур ижроси 115 % га бажарилди.
БУ ИШ ЎРИНЛАРИ ҚАНДАЙ ЯРАТИЛГАН?
— Тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битта лойихада 125 та иш ўрни, худудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 66 та лойихада 2538 та иш ўрни, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича 13 та лойихада 464 та иш ўрни, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш бўйича 856 та лойихада 1258 та иш ўрни, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 2596 та лойихада 2596 та иш ўрни, хунармандчиликни ривожлантириш бўйича 420 та лойихада 420 та иш ўринлари ташкил қилинган.
ГАП ИСБОТИ БИЛАН
Сессия бошлангунча биз ҳам Андижон шаҳридаги 36 гектар майдонда ташкил қилинган саноат зонасида бўлиб, текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналардан бирида бўлдик. 2021 йил бошидан 1200 та иш ўрни яратилиши режалаштирилаётган мазкур корхона директори Хуршидбек Аҳмедовнинг айтишича, айни карантин тадбирлари кучайтирилган май ойида очилган корхонада ҳозирча 500 та иш ўрни яратилган.







“ИШЛАШ ХОҲИШИ БЎЛСА БЎЛДИ”
Хуршидбек АҲМЕДОВ, корхона раҳбари:
— Ҳозирда корхонамизга ишчилар жалб қилиш бўйича ҳаракатдамиз. Бу ерда ишлашни хоҳлайдиганларда ишлаш хоҳиши бўлса бўлди. Ишчи ҳодимларимиз 900 минг сўмдан 3 миллион сўмгача ойлик маош, бепул тушлик ва транспорт билан таъминланади.

Сардорбек РАҲМОНҚУЛОВ






