АсосийJinoyat

Бухоролик қидирувдаги шахснинг Россия Федерацияси Свердловск вилоятида яшириниб юрганлиги аниқланди

'Бухоролик қидирувдаги шахснинг Россия Федерацияси Свердловск вилоятида яшириниб юрганлиги аниқланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ҳамда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳамкорликдаги “Қидирув” тезкор тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 135-моддаси 2-қисми ва 223-моддаси 2-қисмида қўрсатилган жиноятларни содир қилган шахсни топишди. 

Аниыланишича, қидирувдаги шахс дастлабки тергов органларидан яшириниш мақсадида чет мамлакатга чиқиб кетган, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2013 йил 5 октябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар, А.Жомий кўчасида рўйхатда турувчи, 1962 йилда туғилган Н.И. Россия Федерациясининг Свердловск вилоятида ушланди.

    Бошқа янгиликлар