АсосийЖАМИЯТ

Андижонча “темир дафтар” юритиш: Мебель, электропечлар олиб берилган, коммунал тўловлар тўланган

Бироз аввал Андижон шаҳри ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровнинг қилган ишлари бўйича халққа м...

'Андижонча “темир дафтар” юритиш: Мебель, электропечлар олиб берилган, коммунал тўловлар тўланган'ning rasmi

Бироз аввал Андижон шаҳри ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровнинг қилган ишлари бўйича халққа мурожаатномаси ўқиб эшиттирилаётгани ҳақида хабар қилган эдик. Турли йўналишлар ичида шаҳар мутасаддиларининг камбағаллик билан курашишдаги ўзига хослиги эътиборимизни тортди. 

Ҳокимнинг айтишича, 440 мингдан зиёд аҳолисига эга Андижон шаҳрида “Темир дафтар”га 9402 та камбағал оилаларнинг 39400 нафар аъзолари киритилиб, хозирги кунда барча оилаларни тўлиқ камбағалликдан чиқарилиши таъминланган.

БУНГА ҚАНДАЙ ЭРИШИЛГАН?

— Менинг энг катта ютуғим – қурилиш ва саноат корхоналари. Шаҳарда қурилаётган ҳар бир қурилишда 50-70 нафар кам таъминланган оилалардан ишлашяпти. “темир дафтар”дан чиқарилди дегани улар эътиборимиздан қолди, дегани эмас. Бу рўйхатдан чиқарилганлар тақдири 1-2 йил давомида диққат марказимизда бўлади. Бу оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари янги ташкил этилган корхоналарга бириктирилиб, иш билан таъминланишларига эришганмиз. Биз камбағаллик рўйхатидан чиқариш учун ўртача 3 млн. сўмлик оилавий даромад меъёр қилиб олганмиз. 

Ушбу оилалардаги 9845 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг тўлиқ бандлиги таъминланди. “Темир дафтар”даги 250 та якка-ёлғиз оилаларни (2,6 фоизи), 201 та ногирон (2,1 фоизи) ва 394 та боқувчисини йўқотган оилаларни (4,1 фоизи) ташкил этганлиги сабабли, 4 та сектор томонидан ҳомийлар бириктирилиб, уларни доимий ижтимоий муҳофаза қилиб борилади”, - деди Баҳромжон Ҳайдаров.

АНДИЖОНЧА “ТЕМИР ДАФТАР”

Президент Фармон ва қарорларининг ижроси ўлароқ,  хар бир “темир дафтар”даги фуқарога 220 минг сўмдан, хар бир оилага  1 млн. сўмдан, 16 ёшга тўлмаганларга 500 минг сўмдан тарқатилиши – бу республика миқёсида амалга оширилган ишлар саналади.

Баҳромжон Ҳайдаровнинг таъкидлашича, “темир дафтар”га киритилган оилаларга Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан кўплаб ёрдамлар кўрсатилган Жумладан:

- 17 та фуқарога 892 млн. сўм миқдорида уй-жой учун бошланғич тўловлари тўлаб берилди;

- 121 та оилаларга 363 млн. сўм миқдорида моддий ёрдамлар (дори-дармон, даволаниш, кийим-кечак, коммунал тўлов ва бошқа харажатлари учун)кўрсатилди;

- 20 та оилаларга 56 млн. сўмлик мебель жиҳозлари олиб берилди;

- 45 та оилаларга 20 млн. сўмлик электропечлар, 52 та фуқарога 
208 млн.сўмлик тикув машиналари, 15 та фуқароларга 20 млн. сўмлик кир ювиш машиналари олиб берилди;

- 57 та фуқароларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди. Бу харажатлар учун 500 млн. сўмдан зиёд маблағлар сарфланди.

- 87 та оилаларга 139 та оилаларга эчки, 45 оилаларга 250 та қуён тарқатилди;

- 5 та Нонвойчилик қилиш истагини билдирган оилалар учун 
5 млн. сўм миқдорида ёрдам (тандир қуриш, навес қуриш, ун, ёғ ва бошқа маҳсулотлар учун) кўрсатилган; 

- Субсидия асосида 60 та хонадонларга иссиқхоналар қуриб берилди.

 

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар