АсосийЖАМИЯТ

"Қамчиқ" довонида 13 та автотранспорт иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди — ФВВ (фото)

Кеча, 13 декабрь куни соат 19:00 дан 14 декабрь куни соат 9:00 га қадар А-373 «Тошкент-Ўш»...

'"Қамчиқ" довонида 13 та автотранспорт иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди — ФВВ (фото)'ning rasmi

Кеча, 13 декабрь куни соат 19:00 дан 14 декабрь куни соат 9:00 га қадар А-373 «Тошкент-Ўш»  автомобиль йўлининг 258, 259 ва 265 км ҳудудларида жами 3 та ҳолатда 13 та турли русумдаги автотранспорт воситаларининг музлама йўлларда бошқарувни йўқотиши йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлган. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар қилди. 

   Воқеа жойига ФВВ «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари зудлик билан етиб бориб, ЙТҲ оқибатларини бартараф этдилар.

   Юзага келган вазиятлар оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

  Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини ва хушёрликни йўқотмасликларини сўраб қолади.

    Бошқа янгиликлар