13 декабрь куни Учкўприк тумани фуқаро Н.Э. “Damas” русумли автомашинасини А.Навоий кўчасида бошқариб кетаётиб ЙТҲ содир бўлишига сабаб бўлди. Қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Р.К.ни уриб юбориши оқибатида, Р.К. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.







