12 декабр куни соат 18.20лар атрофида Бухоро вилоятининг Когон туманидаги халқаро аҳамиятга эга A380 автомобил йўлида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Пиёдалар йўлини кесиб ўтаётган 2 нафар пиёдани йўналиш бўйлаб ҳаракат қилиб келаётган Cobalt русумли автомобил хайдовчиси йўл қоидаларини бузган ҳолда уриб юборган. Натижада олган оғир жароҳатлари сабаб 1 нафар пиёда воқеа жойида, 1 нафари эса шифохонада вафот этган.






