Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахтга ташриф бюрувчи фуқароларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ва шаҳар йўловчи транспорти турларини ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, мақсадида Тошкент шаҳрида 12 та транспорт-ўтказгич боғламаларини ташкил этиш белгиланган.
Ҳозирда "Сергели" туманининг "Чоштепа" (1-бекат) ҳамда "Қипчоқ" (5-бекат) ҳудудларида мазкур транспорт-ўтказгич боғламаларини қуриш ишлари амалга оширилаяпти, улар йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Транспорт ўтказгич боғламаларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, йўловчиларни бир транспортдан, иккинчи транспортга ўтиш имкониятларини янада кенгайтиришдан иборат.
Мазкур турдаги транспорт-ўтказгич боғламаларида, аҳоли учун велосипед тураргоҳлари, қишки кутиш заллари, wi-fi зоналари, автобус келиш вақтини кўрсатиб турувчи махсус табло ва бошқа қулайликларни яратиш режаллаштирилган
Тез орада фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган “1-бекат” ҳамда “5-бекат” транспорт-ўтказгич боғламалари ҳақида маълумот:
“1-бекат”
Жадваллар сони - 81 та
Автобус йўналишлари сони – 4 та
Йўналишли такси йўналишлари сони – 4 та
Жами 8 та йўналишларни ўтказиш режалаштирилмоқда
Бир вақтда автошоҳбекат 1 та катта сиғимли, 3 та ўрта сиғимли, 6 та кичик сиғимли транспорт воситаларини қабул қилиши мумкин.

“5-бекат”
Жадваллар сони - 44 та
Автобус йўналишлари сони – 5 та
Йўналишли такси йўналишлари сони – 2 та
Жами 7 та йўналишларни ўтказиш режалаштирилмоқда
Бир вақтда автошоҳбекат 4 та ўрта сиғимли, 3 та кичик сиғимли транспорт воситаларини қабул қилиши мумкин.

Шу билан бирга, 2021 йил учинчи чорак якунига қадар 10 та транспорт-ўтказгич боғламаларини қуриш ишлари амалга оширилиши белгиланган, дейилади хабарда.






