Ўзбекистон миллий термаси, "Пахтакор" ҳамда "Локомотив" каби жамоаларнинг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян навбатдаги мавсумда "Навбаҳор"ни бошқаради. Бу ҳақда championat.uz ёзмоқда. Шунингдек, ушбу маълумотларни ПФЛ раҳбари ўз саҳифасида қисман тасдиқлаган. Яқин вақт ичида ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаевнинг бу борадаги фикр ва муносабатини ҳавола этамиз.
Маълумот учун, Бабаян шу йилнинг 5 октябрь куни Хитойнинг "Чанчун Ятай" клубидан истеъфога чиқарилганди.






