Ўзбек киносининг олтин фондидан ўрин эгаллаган «Шум бола» бадиий фильмидаги шум боланинг дўсти Омон ролини ижро этган Саидкарим Саидорипов 57 ёшда вафот этди.

Маълумот учун: фильм суратга олинган пайтда Саидкарим Саидорипов 12 ёшда бўлган. 15 ёшида эса режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг «Оловли йўллар» фильмида қатнашган.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этамиз.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал июль ойида шум боланинг ўзи — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов ҳам 57 ёшида оламдан ўтган эди.






