АсосийSalomatlik

"Спутник V"нинг COVID-19нинг оғир ҳолатларига қарши 100% натижа кўрсатгани маълум қилинди

'"Спутник V"нинг COVID-19нинг оғир ҳолатларига қарши 100% натижа кўрсатгани маълум қилинди'ning rasmi

"Спутник V" вакцинасининг самарадорлиги оғир ҳолатларга қарши 100% га натижа берди, дея хабар берган РИА Новости препарат ишлаб чиқарувчиларига асосланиб.

Маълум қилинишича, тадқиқотнинг учинчи босқичида вакцинанинг умумий самарадорлиги 91,4 фоизни ташкил этган.

"Коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлари орасида 20 та оғир ҳолат қайд этилган, вакцинани олган гуруҳда касалликнинг оғир ҳолатлари бўлмаган", дейди ишлаб чиқувчилар.

Таъкидланишича, эмлашнинг умумий самарадорлиги тадқиқот протоколида белгиланган учта статистик аҳамиятга эга нуқталарда тасдиқланган. Ушбу маълумотлар "Спутник V"ни бошқа мамлакатларда тезкор рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳисоботга асос бўлади.

Россия инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриевнинг сўзларига кўра халқаро фармацевтика компаниялари Россия вакцинасига қизиқиш билдирмоқда.

"Спутник V" компонентларини бошқа вакциналар билан биргаликда ишлатиш уларнинг самарадорлигини сезиларли даражада ошириши мумкин", деб таъкидлади Кирилл Дмитриев.

 

    Бошқа янгиликлар