ИИББ фуқаролардан 1990 йил 21 июнда туғилган Холмуродов Элмурод Дилмурод ўғлини кўрганлар ёки у ҳақда маълумотга эга бўлганлар ҳудудий ИИБларига хабар беришларини сўраган эди. У 10 декабрь куни Қибрайда тахминан 350 млн сўмлик тилла буюмларни босқинчилик йўли билан эгаллаб, воқеа жойидан яширинган.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби 13 декабрь куни қидирувга берилган шахс кеча 14 декабрь куни ИИО ходимлари томонидан аниқланиб, ушлангани ҳақида хабар берди.
Матбуот котиби қидирув ва воқеа ҳодисаларга, шунингдек, жамият ҳаётга бефарқ бўлмаган фуқаролар (ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари)га фаол фуқаролик позициясини намойиш этаётганликлари учун миннатдорчилик билдирди.






