Бугун 15-декабрда Тошкентда анъанавий маданий мерос ҳафталиги тантанали равишда очилди.
Ҳафталикка жуда катта тайёргарлик кўрилган. Тошкентдаги Ёшлар ижод саройи байрамона безатилган. Бинонинг кириш қисмига ўрнатилган мониторлар бутун дунё тамаддунига ҳисса қўшган алломаларимиз сиймоларини акс эттиририб турибди.
Меҳмонлар учун ташкил қилинган катта залда айни дақиқаларда IV халқаро конгресснинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Кенг залларда кўргазмага қўйилган “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси доирасида чоп этилган дурдона асарлар жамланмаси барча ташриф буюрувчиларнинг диққат-эътиборини тортмоқда.








Кейинги хабарларимизда Маданий мерос ҳафталиги доирасидаги тадбир ва муҳим янгиликларини ёритиб борамиз.
Фото: Моҳигул ДИЁРХЎЖАЕВА






