АсосийMadaniyat

Эрнесто Оттоне: "Ўзбекистоннинг маданият илдизларини асраш ва тадқиқ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ЮНЕСКО мақсад ва вазифалари билан ҳамоҳангдир"

'Эрнесто Оттоне: "Ўзбекистоннинг маданият илдизларини асраш ва тадқиқ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ЮНЕСКО мақсад ва вазифалари билан ҳамоҳангдир"'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳрида анъанавий Маданий мерос ҳафталиги ўз ишини бошлади. Айни дамда ҳафталикнинг муҳим тадбири IV Халқаро конгресснинг илк секцияларида нуфузли ташкилот вакиллари маъруза қилмоқда ва дунёга ёйилган ўзбек меросини тадқиқ қилган хорижий олимлар ўз тадқиқот натижалари ҳақида сўзлаб бермоқда.

Тадбирнинг очилишида ЮНЕСКО бош директорининг маданият ишлари бўйича ўринбосари Эрнесто Оттоне сўзга чиқди.

Оттоне ўз сўзида Ўзбекистонда ташкилот томонидан Бутунжаҳон мероси сифатида рўйхатга олинган бешта тарихий объект ва олтита номоддий мерос намунаси борлигини таъкидлади. 

“Ўзбекистоннинг маданий бойликлари мамлакатнинг келажакдаги муваффақиятлари учун муҳим пойдевор бўлиши мумкин. Маданият ёдгорликлари жамиятнинг барқарор бўлиши ва шаҳарларнинг янада ривожланиши учун хизмат қилади. Шу билан бир вақтда маданий мерос ва халқ ижодиёти янги иш ўринлари ташкил қилиш воситасида камбағалликни тугатишга замин яратиши, шу тариқа аҳоли фаровонлигига катта ҳисса қўшиши мумкин”, – Эрнесто Оттоне.

Эксперт Ўзбекистоннинг ўз ривожланиш стратегияси марказида маданият илдизларига таянишини юқори баҳолади ва бу саъй-ҳаракатлар ЮНЕСКОнинг мақсад ва вазифалари билан ҳамоҳанг эканлигини таъкидлади.

Манзура БЕКЖОНОВА

    Бошқа янгиликлар