13 декабр куни Хоразм вилояти фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда Президент хоразмлик ёшлар билан алоҳида суҳбатлашиб, ҳар бирини эшитиб, таклифлари бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берган эди.
Маълум килинишича, Хоразм вилояти ёшлари учун 2021 йилда ривожланган хорижий давлатларда таълим олиш ва стажировка ўташ учун 50 тагача мақсадли қўшимча квота ўринлари ажратиладиган бўлган.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилади.






