Бугун 15 декабрь куни соат 20:40ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчасида жойлашган "Қанотчи" кафеси қаршисида ЙТҲ содир бўлди. Уда 1989 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги "Mercedes G 63 AMG" русумли ҳамда 1981 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиллар ўзаро тўқнашган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.



Тўқнашув натижасида "Нексия" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 39 ёшли Р.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






