АсосийМАДАНИЯТ

Маданий мерос ҳафталигининг илк кунида миллий ҳунармандчилик кўргазмаси намойиш этилди (фото)

Аввал хабар берганимиздек, 15 декабрда Тошкентда анаъанавий Маданий мерос ҳафталигининг та...

'Маданий мерос ҳафталигининг илк кунида миллий ҳунармандчилик кўргазмаси намойиш этилди (фото)'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, 15 декабрда Тошкентда анаъанавий Маданий мерос ҳафталигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу куни ҳафталикнинг муҳим тадбири IV Халқаро конгресс ҳам ўз ишини бошлади. Унда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари ва хорижллик олимларнинг дунё маданий меросига ҳисса бўлиб қўшилган қадимий бойликларимиз ҳақидаги тадқиқотларига оид маърузалари тингланди.

Ёшлар ижод саройида ташкил қилинган миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати намуналари кўргазмаси тадбир меҳмонларида чуқур таассурот қолдирди. Унда кулолчилик, заргарлик, пичоқчилик, гиламдўзлик, дўппидўзлик, каштачилик, тўқимачилик ва бошқа ҳунармандчилик йўналишларида фаолият кўрсатаётган моҳир усталаримизнинг ижодий ишлари, санъат асари даражасидаги қўл меҳнати намуналари намойиш этилди.

Шунингдек, ҳафталикнинг илк кунида иштирокчилар ҳамда меҳмонлар эътиборига миллий дизайнерларимизнинг ижод маҳсули бўлган ранг-баранг либослар жамланмалари ҳавола этилди. Ушбу модалар намойиши "Миллий либослар – янги ренессанс дурдоналари" деб номланган бўлиб, томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.  

Ўзбекистон дизайнерлар ассоциацияси директори Холида Комилованинг таъкидлашича, модалар намойишида тақдим этилган коллекцияларда ўзбекистонлик дизайнерларнинг тарихий миллий либосларимиз бўйича кўп йиллик тадқиқотлари, ўзбек либосларига профессионал даражада ёндашувлари ўз аксини топган. Ушбу тадбирда намойиш этилган 50 дан зиёд либос намуналари кўплаб истеъдодли дизайнерлар, либос конструкторлари, санъатшунослар, тарихчилар ва тикувчиларнинг меҳнати самарасидир.

Манзура БЕКЖОНОВА

    Бошқа янгиликлар