АсосийЖИНОЯТ

Андижондаги “Гап” кафесида 4 ойлик ўғил фарзандини 5200 АҚШ долларига сотаётган 20 ёшли она қўлга олинди

 2020 йилнинг 12 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармас...

'Андижондаги  “Гап” кафесида 4 ойлик ўғил фарзандини 5200 АҚШ долларига сотаётган 20 ёшли она қўлга олинди'ning rasmi

 2020 йилнинг 12 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-тадбир давомида, Жалақудуқ тумани Туялас МФЙда яшовчи 20 ёшли Дилфуза К., ўзининг фарзанди 2020 йил 15 август куни туғилган ўғлини Бозорбоши МФЙ кўчасида жойлашган “Гап” кафесида харидор сифатида жалб қилинган фуқарога кимёвий ишлов берилган 5200 (беш минг икки юз) АҚШ доллари пуллар эвазига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 

Тезкор тадбир давомида, Дилфуза К., дан кимёвий ишлов берилган 5200 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Дилфуза К., га нисбатан ЖКнинг
135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва у, гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, сўроқ қилинган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар