АсосийMadaniyat

Бушра Наббас: "Иорданияда, биринчи бозор Бухоро исмли одам томонидан 1940 йилларнинг бошларида очилган"

'Бушра Наббас: "Иорданияда, биринчи бозор Бухоро исмли одам томонидан 1940 йилларнинг бошларида очилган"'ning rasmi

Маданий мерос ҳафталигининг иккинчи куни бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Конгресс доирасида кўплаб мутахассислар ўз маърузалари билан масофадан туриб ҳам иштирок этмоқдалар. Жумладан, Иорданиялик доктор Бушра Наббас ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бушра Наббас: Иордания Антик манбалар департаментидаги Бутунжаҳон мероси бўлими бошлиғи:

"Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳаси – бу бутун дунёда ёдгорликлари сақланиб келинаётган, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришга бағишланган ҳақиқатан ҳам ноёб маданий ташаббусдир. Бу лойиҳадан кутилаётган улкан мақсад – Ўзбекистон халқининг, айниқса, ёш авлод маърифатини юксалтириш, уларга маданий мероснинг кенглиги ва чуқурлигини етказишдир.

"Маданий мерос" лойиҳаси аллақачон Ўзбекистон маданияти бойлигини глобал аудиторияга етказиш учун жуда самарали восита эканлигини исботлади. Бу Ўзбекистоннинг дунёга ўргатадиган нарсалари борлигини намойиш этади. Ўзбекистон маданияти ҳақиқатан ҳам умумбашарийдир.

Биласизми, Иорданияда, биринчи бозор Бухоро исмли одам томонидан 1940 йилларнинг бошларида очилган. Ушбу бозор Иордания пойтахти Аммандаги энг муҳим диққатга сазовор жойлардан бири ҳисобланади ва мамлакатимизда ўзбек маданияти илдизлари мавжудлигининг муҳим далили эканлигини исботлайди.

    Бошқа янгиликлар